Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:36

Қорасувда ўзбеклар устидан маҳкама қайта бошланди



Бугун Қирғизистон жанубидаги Қорасув шаҳарчасида қирғиз милиционерини ўлдирганликда айбланаëтган 10 нафар ўзбек миллатига мансуб шахс устидан маҳкама жараëни ўз ишини давом эттирди.

Айбланувчиларга 13 июн куни Наримон қишлоғига миллий низони тўхтатиш мақсадида келган Қорасув район милиция бўлими раҳбари Адилбек Султанов ва унинг ҳайдовчиси Уран Шамурзаевни ўлдирганлик айби қўйилмоқда.

Айбланувчиларга адвокатлик қилаëтганлардан бири Қуваниш Жўраевнинг маҳкамага билдиришича¸ йигитларнинг бари ўз аввалги иқрорларини инкор қилиб¸ эндиликда қотилликка қирғиз ҳуқуқ-тартибот идоралари босими ва қийноқлари остида иқрор бўлганларини таъкидламоқда.

29 сентябр куни бошланган маҳкама жараëни ўлдирилганларнинг яқинлари судланувчилар ва улар адвокатларига жисмонан тажовуз қилганидан сўнг тўхтатилган эди.

Бугунги суд мажлиси Ўш вилоятига қарашли Қорасув районидаги ҳарбий бўлинмада¸ кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG