Линклар

Чечен парламентига уюштирилган ҳужум бартараф қилинди


Чечен парламенти олдида тўкилган қон.

Чечен парламенти олдида тўкилган қон.


Бир худкуш ва икки қуролли шахснинг пойтахт Грознийдаги Чеченистон парламенти биносига қилган ҳужуми оқибатида
чечен президенти Рамзан Қодировга кўра¸ икки қўриқчи милиционер¸ ва парламент биносининг хўжалик ишлари мудири ўлдирилган¸ 17 одам жароҳатланган. Ҳужум чоғида бино ичкариси бўлган депутатлар эвакуация қилинган.

- Чечен парламентига қилинган бугунги ҳужум орқали жанггарилар ўз борликларини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Дарвозани оча солиб улар тинч одамлар¸ хусусан аëлларга ўт очишни бошладилар¸ деди мухбирларга Чеченистон президенти .

Қодиров¸ худкуш шахс ўзини портлагани ва 20 дақиқа давом этган отишма чоғида махсус кучлар иккала қуролли шахсни отиб ўлдирганини қўшимча қилди. Зудлик билан Грознийга етиб келган Россия Ички ишлар вазири Рашид Нургалиев бу ерда Чеченистон ҳукуматининг фавқулодда йиғинини ўтказди. Айни пайтда Қодиров ва Нургалиев Чеченистон парламенти йиғинида ҳам иштирок этди.

Чеченистонга оид¸ яна бир хабарга кўра¸ Россия прокуратураси Буюк Британиядан бошпана топган чечен сепаратчилари етакчиларидан бири Аҳмад Закаевни қамоққа олиш бўйича халқаро ордер эълон қилди.
XS
SM
MD
LG