Линклар


Россия президенти Дмитрий Медведев НАТО нинг келаси ой Лиссабонда ўтказиладиган саммитида қатнашиш таклифини қабул қилди.

Бу янгилик Россия¸ Франция ва Германия раҳбарларининг Франциянинг Довил шаҳарчасида бўлиб ўтган саммити давомида эълон қилинди.

Бугунги йиғинда Франция президенти Николя Саркози ва Германия канцлери Ангела Меркел¸ Россия президенти билан НАТО нинг ўз аъзоларини эҳтимолий ракета ҳужумларидан мудофаа қилишга қаратилган режасини муҳокама қилдилар ва бу борадаги Россия хавотирларини тарқатишга уриндилар. Томонлар шунингдек¸ НАТО ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш имконларини ҳам кўриб чиқдилар.

Айни шу режа НАТОнинг 19-20 ноябр кунларига белгиланган навбатдаги саммитида муҳокама қилинади.
XS
SM
MD
LG