Линклар


Бугун Покистоннинг жанубий Карачи шаҳрида рўй берган сиëсий зўравонликлар оқибатида камида 11 одам нобуд бўлди¸ ўнлаб одам жароҳатланди.

Покистон полицияси расмийси Ража Риясатнинг билдиришича¸ мотоциклда ўтирган қуролланган шахслар шаҳар бозорида оломонга ўт очган. Оғир жароҳат билан касалхонага ëтқизилганларнинг кўплиги боис¸ қурбонлар сонининг ошиши кутилмоқда.

Карачида ўтаëтган қўшимча сайловлар давомида зўравонлик хуружлари кўпайиб бормоқда ва кейинги кунлар ичи бу зўравонликлар оқибатида камида 50 одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG