Линклар

Олмаота ҳибсхонасидаги ўзбек қочқинларидан бири Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши мумкин


13 октябр куни Олмаота шаҳрида ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олинган ҳамда ҳозирда Олмаота шаҳридаги ҳибсхоналардан бирида сақланаётган ўзбекистонлик икки қочқиннинг бири – Умаров Фазлиддинни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ҳақида қарор чиққан. Бу ҳақда Олмаотада бошпана топган ўзбек қочқинларидан бири хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган чоршанба куни Олмаотада патрул хизмати ходимлари томонидан тутиб кетилган ва бир муддат шаҳар ички ишлар департаменти тергов ҳибсхонасида сақланган Умаров Фазлиддинга, маълумотларга кўра, даставвал товламачилик айби қўйилган.

Озодлик билан боғланган ўзбек қочқинининг айтишича, 17 октябр куни Умаров устидан суд бўлгани ва унга Ўзбекистондаги фаолияти бўйича айбловлар қўйилгани, бунинг ортидан уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ҳақида қарор чиққани ҳақида Фазлиддиннинг ўзи хабар қилган.

Озодлик мазкур воқеа ривожини кузатиб боради.
XS
SM
MD
LG