Линклар

Украинанинг собиқ Иқтисодиёт вазири Чехияда қўлга олинди


Украина Ички ишлар вазирлиги Чехия Республикаси расмийлари Украинанинг собиқ Иқтисодиёт вазири Богдан Данилишинни ҳибсга олганини маълум қилди.

У хизмат салоҳиятларини суиистеъмол қилганликда айбланган.

Чехия полицияси матбуот ходими Павла Копечка Богдан Данилишин Интерпол сўровига мувофиқ қўлга олинганини айтди.

Данилишин собиқ Бош вазир Юлия Тимошенко етакчилик қилган ҳукуматининг қўлга олинган энг юқори лавозимли расмийсидир.

Аввалги ҳукуматнинг икки расмийси, яъни, Украина Солиқ хизматининг собиқ бошлиғи ва давлатга қарашли “Нафтогаз” ширкати раҳбари вазифасини вақтинча бажарган собиқ амалдор шу йил қўлга олинди.

Тимошенко ҳукуматнинг бу хатти-ҳаракатини “сиёсий репрессиялар” деб атади.
XS
SM
MD
LG