Линклар

Жанггарилар Чеченистон парламенти биносига ҳужум қилди


Уч кишидан иборат жанггарилар гуруҳи Чеченистон пойтахти Грознийдаги парламенти биносига ҳужум қилди. Чеченистон президенти Рамзан Қодиров 20 дақиқа давом этган отишма пайтида уччала жанггари ўлдирилганини айтди. Қодиров бу чечен исёнчиларининг иши эканини айтди.

- Чечен парламентига қилинган бугунги ҳужум орқали жанггарилар ўз борликларини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Дарвозани оча солиб улар тинч одамлар¸ аëлларга ўт очдилар¸ деди Чеченистон президенти.

Рамзан Қодиров ҳужум пайтида парламент биносида бўлган ҳамма депутат эвакуация қилинганини айтди.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, хавфсизлик кучлари билан отишма пайтида ҳужумчилардан бири ўзини портлатган, икки жанггари отиб ўлдирилган.

Ҳужум пайтида икки қўриқчи милиционер ва парламент биносининг хўжалик ишлари мудири ўлдирилган¸ камида 17 одам яраланган.
XS
SM
MD
LG