Линклар

logo-print

Ереванда мухолифатнинг кўп минг кишилик намойиши бўлди


Арманистон пойтахтида мухолифатининг тўрт мингдан ортиқ тарафдори намойиш ўтказди.

Улар икки ярим йил аввал президентлик сайловидан кейин зўравонлик содир этганликда айбланиб озодликдан маҳрум этилган 13 нафар фаолнинг қўйиб юборилишини талаб қилдилар.

2008 йил 1 март куни Арманистон милицияси сайлов натижасига норозилик билдирган намойишчиларни куч билан тарқатиб борган.

Томонлар ўртасида содир бўлган тўқнашувда 10 киши нобуд бўлган, 250дан ортиқ одам жароҳатланган. Ҳукумат намойишчилар милиция ходимларига ўқ узганини иддао қилган.

Мухолифат эса бу иддаони рад қилган.
XS
SM
MD
LG