Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:34

Францияда оммавий норозиликлар давом этмоқда


Францияда ҳукуматнинг пенсия ислоҳотлари режасига қарши олтинчи кун давом этган норозилик акцияларида 19 октябр куни бир миллиондан ортиқ одам кўча намойишларида қатнашди.

Оммавий иш ташлаш транспорт қатнови ва ўқув муассасалари фаолиятини тўхтатиб қўйди.

Тўрт мингдан ортиқ шаҳобчада ёнилғи заҳираси тугади.

Қатор шаҳарларда полиция кучлари ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юз берди.

Лион шаҳрида дўконлар талон-тарож қилинди, Париж ташқарисида машиналар ёқиб юборилди.

Шунга қарамай, президент Николя Саркози Францияда пенсия ислоҳоти давом этишини айтди.
XS
SM
MD
LG