Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:59

Санкт Петербургда осори атиқа мусодара қилинди


Россия Божхона хизмати ходимлари Германиядан Санкт Петербург шаҳрига яширинча олиб келинаётган 250 дона антиквар тўппонча, милтиқ ва автоматларни мусодара қилди.

Божхона идораси матбуот котиби Александр Разживин қиймати 261 минг АҚШ долларига тенг дея бахоланган қуроллар орасида “Beretta”, “Mauser” ва “Colt” русумидаги 180 тадан ортиқ тўппонча, автомат ва милтиқлар борлигини маълум қилди.

Баъзилари 19-асрда ишлангани айтилаётган ушбу ўқотар қуроллар Германиядан кемада олиб келинган юк машинасидан топилган. Соҳта ҳужжатда машинада “уй-рўзғор буюмлари” борлиги кўрсатилган.
XS
SM
MD
LG