Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:43

АҚШ-Покистон “стратегик диалоги”нинг навбатдаги музокаралари бошланади


20 октябр куни Вашингтонда АҚШ ва Покистон ўртасида “стратегик диалог” бўйича юқори даражали музокараларнинг учинчи давраси бошланади.

Мақсад исломий экстремизмга қарши курашда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Уч кунлик музокаралар АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Родхэм Клинтон ва Покистон Ташқи ишлар вазири Шох Маҳмуд Қуреши етакчилигида олиб борилади.

Сўзлашувда Покистон армияси қўмондони генерал Ашфақ Парвез Каяни ва бошқа юқори лавозимли расмийларнинг иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG