Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:18

Клинтон: америкалик сайёҳларни Эронда судлашга асос йўқ


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Қўшма Штатлар Эрон қамоғида бир йилдан ортиқ вақтдан бери сақланаётган америкалик икки сайёҳни судлаш учун “ҳеч қандай асос йўқ” деган ишончда эканини айтди.

Сешанба куни Вашингтонда сўзлаган Клинтон 6 ноябр куни Эронда америкалик Шейн Бауэр ва Жош Фаттал устидан маҳкама бошланиши ҳақида хабарлар борлигини айтди.

- Биз Эрон ҳукумати гуманитар нуқтаи назардан ушбу икки ёшни қўйиб юборишига умид қиламиз. Биз уларни судлаш учун ҳеч қандай асос йўқ деб ўйлаймиз, - дея баёнот берди АҚШ Давлат котиби.

Эрон расмийлари 27 яшар Шэйн Бауэр, 31 яшар Сара Шурд ва 27 яшар Жош Фаттални 2009 йилнинг 31 июлида Эроннинг Ироқ Курдистони чегараси яқинида ҳибсга олган.

Улар жосуслик ва Эрон ҳудудига ноқонуний кирганликда айбланган.

Бироқ улар Эрон ҳудудига янглиш ўтиб қолганларини айтиб айбловларни рад қилган. Сара Шурд жорий йил сентябр ойида қўйиб юборилди.
XS
SM
MD
LG