Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:30

Тожикистонда жанггарилар ҳукумат томонига ўтмоқда


Тожикистон ички ишлар вазири Абдураҳим Қаҳҳоровнинг айтишича, айни пайтда Рашт туманида 30 дан ортиқ жанггари қуролини топшириб, ҳукумат кучлари томонига ўтган. Бу жангарилар хукумат кучлари билан биргаликда қолган жанггариларни топиш ва зарарсизлантириш амалиётларида қатнашмоқда.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда тоғларда 30 чоғли жанггари яшириниб юрибди.

Шунингдек, Рашт водийсида давом этаётган ҳарбий амалиётлар давомида жанггари гуруҳларнинг 12 аъзоси йўқ қилингани айтилмоқда. Улардан тўққизтасининг шахси аниқланган. Ўлдирилган жанггариларнинг кўпчилигини ёлланган хорижликлар ташкил этади. Уларнинг бири Россия фуқароси Рамил Сафиулиндир.

Жанггариларга қарши амалиётлар 19 сентябр куни Рашт водийсидаги Камароб дарасида ҳукумат қўшинлари пистирмага учраб, 28 аскар ҳалок бўлганидан кейин бошланган эди.

Тожикистон расмийларига кўра, бу террорчилик хуружларини Абдулло Раҳимов (лақаби Мулло Абдулло) ва Аловуддин Давлатов (лақаби Али Бедаки) бошлиқ жанггарилар содир этган бўлиб, ҳозир уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Мавзу тафсилотлари билан кун давомида танишасиз.
XS
SM
MD
LG