Линклар

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ташкилотнинг Ироқдаги махсус вакили автокарвонига қилинган ҳужумни кеcкин қоралади.

БМТ вакили Эд Мелкерт ва ташкилотнинг бошқа вакилларига Нажаф шаҳрида ҳужумга учради. Хориж дипломатларига шикаст етмади. Аммо, маҳаллий хафсизлик идоралари ходимларидан бири ўлдирилгани айтилмоқда.

Бу ҳужумлар олдидан БМТ расмий вакили Эд Мелкерт Нажаф шаҳрида шиалар олий руҳонийси, оятуллоҳ Али Ал-Систоний билан сўзлашувлар ўтказган эди.

Ҳодиса муносабати билан эълон қилган баёнотида Эд Мелкерт бу ҳужум ташкилотнинг Ироқ фаровон келажаги йўлида амалга ошираётган ишларидан чекинтира олмаслигини таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG