Линклар

АҚШда жинсий озчилик вакиллари ҳам армияга қабул қилинади


Пентагон расмийлари АҚШ Мудофаа вазирлиги тарихида илк бор ҳарбий хизматга гемосексуал эканини очиқ тан олган фуқароларни қабул қилишга рухсат берилганини маълум қилди.

Сешанба куни Калифорнияда бўлиб ўтган маҳкама жараёни шундай тартиб жорий этилиши тўғрисида қарор чиқарди.

Судя Виржиния Филипс гомосексуаллар ҳарбий хизматга олинмаслиги тўғрисидаги тақиқни бекор қилмаслик тўғрисида ҳукуматнинг сўровини ҳам рад этганини айтди.

Бундай қарори сабабини судя бундай тақиқ АҚШ конституциясига зид экани билан изоҳлар экан, унинг бекор қилиниши жинсий озчилик вакили бўлган аскарларнинг ҳарбий қисмларда хўрланишини тўхтатишига ҳам умид билдирди.

Бунга қадар эса АҚШ армиясида 17 йиллик “Сўрама ва сўзлама”, деб юритилган тартиб қўлланилган ва ҳарбийга ёзилаётган фуқаролардан уларнинг жинсий ориентацияси сўралмас эди.

Кейинги пайтларда ҳарбийлар сафида кўпайётган жинсий озчилик вакиллари эса ҳарбий хизмат чоғида сафдошлари томонидан хўрланиши ва ҳақоратланиши оқибатида аскарнинг ўз жонига қасд қилишига оид ҳолатлар оммавий ахборот воситаларида тез-тез кўзга ташланиб турар эди.

XS
SM
MD
LG