Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:10

Францияда норозилик намойишлари давом этмоқда


Францияда пенсия ёшини 60 ёшдан 62 ёшга кўтариш тўрисида ҳукумат тайёрлаётган янги қонундан норози фуқаролар намойишлари давом этмоқда.

Бу ўзгартишлар чоршанба куни мамлакат Сенатида овозга қўйишилиши маълум қилинган эди. Бундан норози юз минглаб аҳоли сешанба куни мамлакат бўйлаб намойишларга чиқди.

Норозилар умумиятла тинч намойиш қилмоқда. Фақат Лион шаҳрида бироз тартибсизликлар кузатилди.

Ёнилғи тарқатадиган кўпчилик корхона ходимлари иш ташлагани боис мамлакатдаги жами ёнилғи шаҳобчаларнинг 3 дан бири, яъни 4000 минга яқини иш тартиби издан чиқди, баъзилари эса ишини тўхтатди.

XS
SM
MD
LG