Линклар

Британияда собиқ бош вазири Маргарэт Тетчер “грипп хуружи” туфайли шифохонага ётқизилгани расман хабар қилинди.

Бу ҳақда Британия ҳукумати тарқатган баёнотда айтилишича, Лондон шифохонасига ётқизилган Тетчер хонимга профилактик текширувлардан ўтиш тайинланган.

Бош вазир Дэвид Камерон 85 ёшли собиқ бош вазирга тезда соғайиб кетишини тилаган расмий баёнотда Тетчер хонимнинг соғлигига оид бошқа тафсилотлар берилмаган.

Кейинги пайтларда тез-тез бетоб бўлаётгани боис Тетчерга шифокорлар жамоат олдида чиқиш қилмасликни тавсия қилган эди.

Маргарет Тетчер Буюк Британияда бош вазир бўлган ягона аёлдир. У 1979 йилдан 1990 йилгача Бош вазир бўлган.

XS
SM
MD
LG