Линклар

Уляновск вилоятининг Сурск туманида Москвадан Ўзбекистонга кетаётган 140 нафар меҳнат муҳожири ушлаб қолинди.

“Уляновск-Саранск трассасида тўхтатилган икки катта автобусда Москвадан қайтаётган 140 нафар ўзбекистонлик ноқонуний муҳожир кетаётгани аниқланган. Ҳужжатларни текшириш пайтида чет элликлар Россияда тегишли ҳужжатларсиз ноқонуний равишда истиқомат қилиб келгани маълум бўлган ”, деди Уляновск вилоятининг Федерал хавфсизлик хизмати матбуот котиби Фаина Сафиуллина Озодлик билан телефон суҳбатида.

Маълум бўлишича, ўзбекистонликларнинг барчасида қалбаки қайддан ўтиш ҳужжатлари бўлган.

Муҳожирлар Уляновск шаҳрига келтирилган. Сафиуллина хонимнинг сўзларига кўра, қўлга олинган меҳнат муҳожирлари суд қилинади, жаримага тортилади ва Россиядан чиқариб юборилади.
XS
SM
MD
LG