Линклар

Германиянинг GP Papenburg ширкати “Гузар-Бухоро-Нукус-Бейнау” йўлини таъмирлаш бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан шартнома имзолади.

“Gazeta.uz” нашри хабарига кўра, немис ширкати А-380 автотрассасининг 50 километрлик қисмини цемент-бетон қоплама билан қоплаш бўйича эълон қилинган тендерда қолиб чиққан.

115 миллион долларга тушадиган таъмир ишларининг молиявий таъминоти Осиё тараққиёти банки ҳисобидан бўлади.

Осиё Тараққиёт банки 2010-2012 йиллар оралиғида миллий автомагистрал йўли қуриш лойиҳаси учун Ўзбекистонга 600 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратган.

Президент Ислом Каримов ўтган йили 2014 йилга қадар умумий қиймати 2 миллирад 600 миллион долларлик биринчи категорияли Миллий автомагистрал йўли қуриш дастурини маъқуллаган эди.

Бу дастур асосида мамлакат бўйлаб 1.500 километр узунликда йўл қуриш режалаштирилган.

2008 йилга қадар эса мамлакатда 400 километр узунликда янги йўл қурилган, 5 минг километр узунликдаги йўл таъмирланган эди.

Мамлакат бўйлаб ҳозирда жами 20та халқаро транспорт қатнови амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG