Линклар

Ислом Каримов:"Қирғизистон воқеаларини учинчи кучлар уюштирган"


Ислом Каримов Қирғизистондаги қонли воқеалар учинчи кучлар томонидан уюштирилган, деган фикрини яна такрорлади.


CA-News нашри президент Каримовнинг “Қирғизистон жанубида содир бўлган ҳамма воқеалар узоққа мўлжалланган стратегик мақсадларни кўзлаганлар томонидан яратилган муаммолардир. Ўзбеклар ва қирғизлар учинчи кучлар қўлида гаровда қолди” деган сўзларидан нутқидан иқтибос келтирди .

Туркманистонга сафари чоғида қилган чиқишида президент Каримов на ўзбеклар, на қирғизлар гуноҳкор бўлган бу воқеалардан ҳар икки миллат вакилларининг манфаатдор эмаслигини урғулар экан, воқеаларни “мантиқсиз қирғин ва ҳунрезлик”, деб атади.

XS
SM
MD
LG