Линклар

Ялтада МДҲ Мудофаа вазирлари йиғилди


20 октябр куни Украинанинг Ялта шаҳри яқинидаги Ливадияда МДҲ давлатлари Мудофаа вазирларининг 59 йиғилиши ўз ишини бошлади.

Кенгашда раислик қилаётган Россия Мудофаа вазири Анатолий Сердюковнинг матбуот котиби Ирина Ковалчукнинг маълум қилишича, йиғилишда Ҳамдўстлик Мудофаа вазирликларининг ҳарбий ҳамкорлик масалаларига оид 20дан ортиқ саволлар муҳокамаси кун тартибидан жой олган.

Шунингдек, Мудофаа вазирлари томонидан Ҳарбий ҳамкорлик концепциясининг 2010 йил охирига қадар натижалари кўриб чиқилади ва 2011 йилги ишчи дастур ишлаб чиқилади.

Россия Мудофаа вазири Анатолий Сердюков иштирокчиларга Кенгашнинг янги аъзосини - Қирғизистон Мудофаа вазири Абибулла Кудайбердиевни таништирди.

Мудофаа вазирлари Кенгашида Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина вакилликлари иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG