Линклар

logo-print

Россияда олти яшар ўзбек қизи ўлдирилди


Шу йилнинг 19 октябр куни Москва вилоятидаги Реутов шаҳрида 6 ёшли ўзбек қизи Осиёхон Абдураҳмонованинг жасади топилган.

Мазкур қотиллик юзасидан Ўзбекистон фуқароси, 19 ёшли Суннатилло Шарафутдинов қўлга олинган.

Россия Федерацияси прокуратураси қошидаги тергов қўмитаси маълумотларига кўра, бу жиноят бўйича Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси (“Қотиллик”) ҳамда 131-моддаси (“Номусга тегиш”) бўйича жиноий иш қўзғатган.

Россияда “Ася” деб аталган Осиё Андижон вилоятида туғилган. 6 ёшли қизалоқнинг онаси Реутов шаҳридаги бозорда ишлаган. Улар истиқомат қилган хонадонда яна 16 нафар ўзбекистонлик ҳам яшаган.

Осиё Абдураҳмонова онаси бозорга ишлагани кетган пайтда йўқолган. Унинг онаси ички ишлар бўлимига мурожаат қилган, Реутов оммавий ахборот воситалари эса йўқолган қизалоқ ҳақида маълумотлар тарқатишган.

Айни пайтда Реутов шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳибсга олинган Суннатилло ҳам шу хонадонда яшаган. Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Суннатилло Шарафутдиновнинг ўзи “юқоридан эшитган овозлар буйруғи” билан қизалоқни бўғиб ўлдирганлигини тан олган.

Сўнгги пайтда Россияда ўзбекистонлик ишчи муҳожирлар оғир ва ўта оғир жиноятларда айбланмоқда.

Хусусан, 14 октябр куни Россиянинг Нижний Новгород вилояти Викса шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Анвар Қурбонбоевга зўрлаш айби қўйилган эди.
XS
SM
MD
LG