Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:45

Озодлик бекорчиси: Ўзга юртлар ҳаётига қандай мослашаяпсиз?


Куннинг бекорчиси Барно Анвар
Куннинг бекорчиси Барно Анвар

Ассалому-алайкум, азиз Муштарий! Бекорчиликда сиз билан ўтган бир кунимдан жуда жуда ҳурсанд бўлдим. Муштарий билан юзма-юз суҳбатни яна кутиб қолишим шубҳасиз...

Суҳбатда иштирок этган барча-барча муштарийларимизга катта раҳмат!

Суҳбатлардан келганим хулоса шу бўлдики, ўзга юртлар ҳаётига мослашиш заруратини ҳамма бирдек ҳис қилмоқда ва айни пайтда бунда ғарбона либераллик йўлини тутган ва ўзга жамиятларга сингиб кетганлар ҳам , ўзга жамиятлар турмуш тарзи, маданиятини ўзига юқтирмай, ўз эътиқодига қатъият билан содиқ қолишга уринаётганлар ҳам бор.

Аммо, аҳамиятлиси шундаки, мослашмаётганлар ва бундай мослашувдан аҳли-оиласини асрашга уринаётганларда ҳам бироз хавотирни илғагандай бўлдим.

Яна шу нарса сезилдики, ўз юртидан хорижга чиққанига ҳали кўп бўлмаган ўзбек муҳожирлари бугун Ғарб давлатлари учраётган мултимаданийлик билан боғлиқ муаммоларни ҳали ўзларида ҳис қилиб улгурганлари йўқ.

Шу боис, бу баҳсни бугунча ёпсак-да, унга ҳали кўп бор қайтишга бугунги замона зайлининг ўзи мажбур қилса керак, деган фикрда сиз билан хайрлашаман.

Кейинги бекорчи сизни, насиб этса, келгуси сешанба куни суҳбатга тортади. Унинг ким бўлиши ва қай мавзуда суҳбат бўлишини тез кунларда эълон қиламиз.

Яна бир бор барчангизга самимий ва қизғин суҳбат учун ташаккур!
Омон бўлинг!
XS
SM
MD
LG