Линклар

logo-print

Клинтон: Яқин Шарқ тинчлик жараёнининг олдинга ягона йўли музокаралар


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Фаластин ва Исроил ўртасидаги келишмовчиликка чек қўйишнинг “сеҳрли формуласи” йўқлигини бироқ келишувга эришиш учун оғир меҳнат қилиш кераклигини айтди.

Фаластинни қўллаб-қувватлаётган гуруҳ вакиллари билан мулоқотда бўлган Клинтон ҳам Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ҳам Фаластин Президенти Маҳмуд Аббоснинг позицияси битта, яъни, мустақил Фаластин давлатини тузиш эканини айтди.

Исроил Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун янги уйлар қуриш ишларига жорий қилинган мораторий муддатини узайтиришни рад қилганидан кейин Фаластин АҚШ ҳомийлигида қарийиб икки ойдан бери олиб борилаётган музокараларни тўхтатди.
XS
SM
MD
LG