Линклар

logo-print

Солеҳий: Эронда 30 килограмм тўйинтирилган уран бор


Эроннинг Атом энергияси ташкилоти раҳбари Али Акбар Солеҳий Эронда қарийиб 30 килограмм 20 фоиз тўйинтирилган уран ишлаб чиқарилганини айтди.

Солеҳий буни ISNA ахборот агентлиги мухбири билан суҳбат пайтида айтди.

Тўйинтирилган урандан атом электр станцияларида ёнилғи сифатида ёки ядрони парчаловчи атом бомбаси тайёрлашда фойдаланиш мумкин.

Теҳрондаги ядро тадқиқот реакторини ёнилғи билан таъминлаш борасида БМТ ишлаб чиққан таклиф юзасидан олиб борилган музокаралар боши берк кўчага кириб қолганидан кейин Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод феврал ойида уранни 20 фоизгача тўйинтириш ишларини бошлаш ҳақида буйруқ берган.
XS
SM
MD
LG