Линклар

Россияда 60 миллиард долларлик хусусийлаштириш дастури қабул қилинди


Россия ҳукумати беш йилга мўлжалланган 60 миллиард долларлик хусусийлаштириш дастурини қабул қилди.

Дастурда Роснефт каби улкан нефт компанияларидаги давлатга тегишли акцияларни сотиш ҳам назарда тутилган.

Бош вазир биринчи ўринбосари Игор Шувалов ҳукумат узил-кесил қарор қабул қилганини ва энди бу дастур президент Дмитрий Медведев томонидан тасдиқланиши кераклигини айтди.

Шувалов 900та ширкат хусусийлаштирилиши мўлжалланганини сўзига қўшимча қилди.

Бош вазир биринчи ўринбосари хусусийлаштириш дастурида давлатга қарашли ВТБ ва Сбербанк, Россия Темирйўллари (РЖД) ва балки Аэрофлот каби ширкатларнинг ҳукуматга тегишли акциялар миқдори камайтирилиши назарда тутилганини айтди.
XS
SM
MD
LG