Линклар

АҚШ Саудияга 60 миллиард долларлик қурол-аслаҳа етказиб беради


АҚШ Президенти Барак Обама маъмурияти Саудия Арабистонига 60 миллиард долларлик қурол-аслаҳа сотиш ҳақида келишувга эришилганини Конгрессга расман маълум қилди.

АҚШ Давлат котибининг сиёсий ва ҳарбий масалалар бўйича ёрдамчиси Эндрю Шапирога кўра, эришилган келишувда Саудия Арабистонига 84та “Ф-15” русумидаги жанговор учқичлар етказиб бериши, шунингдек, Саудия олдин сотиб олган “Ф-15с” русумидаги эскириб бораётган 70та учқични модернизация қилиш ҳам назарда тутилганини айтди.

Келишувга кўра, АҚШ Саудияга яна 70та “Apache”, 72та “Black Hawk” ва 36та “Little Bird” русумидаги жанговар вертолётлар ҳам етказиб беради.

Эришилган келишувда АҚШнинг Саудия Арабистонига замонавий ракеталар, бомбалар, радар ва бошқа ҳарбий техника сотиши назарда тутилган.

АҚШ тарихида энг йирик ҳарбий шартнома экани айтилаётган ушбу келишувни 15 – 20 йил ичида амалга ошириш режаланган.
XS
SM
MD
LG