Линклар

logo-print

Брюсселда Орол фожиасига бағишланган анжуман ўтказилди


“Орол денгизининг экологик фожиаси. Қуриб бораётган денгизни қутқара оламизми?” деб номланган халқаро анжуман Европарламент, БМТ, Европа Комиссияси ва ЕХҲТ ҳомийлигида уюштирилди.

12.уз ахборот агентлиги анжуманда Европанинг сиёсий, иқтисодий ва эксперт-таҳлилий доиралари вакиллари иштирок этганини хабар қилди. Ўзбекистон делегациясига Олий Мажлис Вице-спикери, Ўзбекистон Экологик ҳаракати раиси Борий Алихонов бошчилик қилган.

Анжуманда сўзлаган Алихоновга кўра, 1960 йилга қадар 68,9 минг квадрат километр ҳудудни эгаллаган Орол денгизида бир минг 83 куб километр ҳажмда сув бўлган.

Унга кўра, ҳозирги кунда Оролдаги сув ҳажми 13 мартага камайган, денгиз ҳудуди 7 марта кичрайган, сув сатҳи эса 26 метрга пасайган.

Айни пайтда Орол денгизининг ғарбий қисмида бир литр сув таркибида туз миқдори 120 граммни, шарқий қисмида салкам 240 граммни ташкил қилмоқда.
XS
SM
MD
LG