Линклар

“GM Uzbekistan” автомобил ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда


Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида “GM Uzbekistan” қўшма корхонасида автомобил ишлаб чиқариш ўтган йил шу даврига нисбатан 11,2 фоизга кўпайди ва 160 минг 831та автомобилни ташкил қилди.

Расмий маълумотларга кўра 2009 йилда “GM Uzbekistan” қўшма корхонасида 2008 йилга нисбатан 5,1 фоизга кўп автомобил ишлаб чиқарилиб, 205 минг 11та автомобилни ташкил қилган.

Ҳозирда завод йилига 300 мингта автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга.

Ҳозир “GM Uzbekistan” қўшма корхонасида Нексия, Ласетти, Эпика, Матиз, Спарк, Каптива ва Дамас русумидаги автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг хориждаги асосий харидори Россия ва бошқа собиқ Совет Иттифоқи республикалари ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG