Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:41

АҚШда Ўзбекистон фуқароси одам савдосида айбланди


АҚШ маҳкамасида Ўзбекистон фуқароси одам савдоси, босқинчилик ва иммиграция қонунларини қўпол равишда бузиш каби, ўзига қўйилган айбловларни тан олди.

Канзас штатининг Мишшин шаҳрида рўйхатдан ўтган, Аброрхўжа Асқархўжаев, АҚШнинг камида 14 штатда одам савдоси билан шуғулланган жиноий тўдага алоқадорлик айбловлари асосида қамоққа олинган ва судга тортилган эди.

Прокурорлар ҳозирлаган айбловга кўра, уч ширкатни бирлаштирган жиноий гуруҳга Аброрхўжа Асқархўжаев асос солган ва 2001 йилдан бери асосан одам савдоси билан боғлиқ жиноий ҳаракатларни амалага ошириб келган.

Бу айблов бўйича Асқархўжаевни 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG