Линклар

Хитой раҳбари январ ойида АҚШга сафар қилади


АҚШ Бош прокурори Эрик Холдер

АҚШ Бош прокурори Эрик Холдер

Хитой Президенти Ху Цзинтао Вашингтон ва Пекин муносабатлари "илиётган" бир пайтда, январ ойида АҚШга сафар қилади.

Бу ҳақда Пекинда гапирган АҚШ Бош прокурори Эрик Холдер ташрифнинг аниқ санасини ошкор қилмади.

Жаноб Холдер Пекинда Хитой расмийлари билан музокараларда қамоқдаги Нобел мукофоти лауреати Лю Сябао тақдири масаласини ҳам кўтарганини айтди.

Хитой Сябаога Нобел мукофоти берилишини "мамлакат ички ишига аралашиш" деб атаган.

АҚШ Бош прокурори Эрик Холдер икки мамлакат ўртасидаги бир соҳадаги қарама-қаршилик бошқа соҳалардаги ҳамкорликка ҳалал қилмаслиги кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG