Линклар

Москва шаҳар кенгаши Сергей Собянинни мэр лавозимига тасдиқлади


Москванинг янги мэри Сергей Собянин

Москванинг янги мэри Сергей Собянин

Бугун Москва шаҳар кенгаши Бош вазир Владимир Путиннинг яқин сафдоши Сергей Собянинни мэр лавозимига тасдиқлади.

Собянин Москвани 18 йил бошқарган Юрий Лужков ўрнига ҳоким этиб тайинланди. Россия президенти Лужковни ишончсизликда айблаб лавозимидан бўшатган эди.

Москванинг янги мэри Сергей Собянин бугун шаҳар кенгашида қилган чиқишида Россия пойтахтидаги асосий муаммо коррупция экани ва бунга қарши курашажагини айтди.

- Коррупция, бюрократия Москванинг рақобатчилик имконларини сусайтиради. Шаҳарга янада очиқроқ ва самаралироқ бошқарув тизими керак. Бу маъмурий жараёнлардан тортиб бюджет приоритетларни белгилаш сиёсатигача тааллуқли бўлиши керак, - деди Собянин.
XS
SM
MD
LG