Линклар

Исфарада террорчиликда гумонлаган икки киши ўлдирилди


Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси тарқатган маълумотда айтилишича, Сўғд вилоятидаги Исфара туманида террорчилик амалиётларини амалга ошишга тайёргарлик кўраётган икки исфаралик йўқ қилинган.

Исфара туманида истиқомат қилган 25 ёшли Мухтасар Мирамонова ва 25 ёшли Акрам Насимжоновларнинг Чилдухтарон мавзесида яширинган жой аниқланган. Бир неча соат давом этган отишмадан сўнг куч ишлатар тизимлари вакиллари уларни ўлдирганлар.

Террорчилар яширинган жойдан иккита Калашников автомати, бешта магазин, 200 та ўк, битта Макаров тўппончаси, битта Ф-1 гранатаси ва бошқа ўқ-дорилар топилган.
XS
SM
MD
LG