Линклар

logo-print

Россияда Ўзбекистон фуқароси одам савдосида гумонланмоқда


Одам савдосида айбланаётган Акмал Келдиëров.

Одам савдосида айбланаётган Акмал Келдиëров.

Шарқий Сибир Округи ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими ходимлари Иркутскда одам савдоси билан шуғулланганликда гумонлан қилинган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бошқарма матбуот маркази тарқатган хабарга кўра, халқаро қидирувда бўлган 39 ёшли бухоролик Акмал Келдиёров Россия Федерацияси ҳудудида ўз ҳамюртларидан кўпчилигини сотиб юборган.

Иркутск ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими ходими Александр Иванов Озодликка Ўзбекистон фуқароси ҳозир шаҳар изоляторида сақланаётганини маълум қилди.

- У ҳозир вақтинчалик ҳибсда сақлаш изоляторида ушлаб турилибди. Суд қарори билан уни ҳибсда сақлаш муддати узайтирилиши мумкин ёки тилхат олиниб қўйиб юборилиши ҳам мумкин, деди Ички ишлар бошқармаси ходими.

Унинг айтишича, Акмал Келдиёров 2010 йилнинг ёзида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166 моддаси 2 қисми, яъни талон-тарож ва 135 моддасининг 2 қисми – одам савдоси жиноятларини содир этганликда айбланиб халқаро қидирувга берилган.

Маълум бўлишича, Келдиёров Иркутск шаҳрида ўзининг шахсий квартирасида оиласи билан истиқомат қилган ва маҳаллий уй-жой хўжалик тизимида ишлаган.
XS
SM
MD
LG