Линклар

Билл Клинтон маъмурияти ходимлари ядро қуроли кодини йўқотган


АҚШ армиясининг собиқ юқори лавозимли зобити янги чоп этилган китобида собиқ президент Билл Клинтоннинг Оқ Уй маъмурияти ходимлари ядровий ракеталарни учириш учун керак бўлган кодларни йўқотиб қўйганини ёзган.

Истеъфодаги генерал Генри Хью Шелтон ўзининг яқинда чоп этилган хотира китобида Оқ Уй расмийси кодлар ёзилган карта янглиш бошқа жойга қўйилганини тан олгунига қадар кодлар бир неча ой давомида йўқ бўлганини ёзган.

Йўқолган картадаги кодлардан ядровий ракеталарни учириш учун зарур бўлган бошқа кодлар сақланган қутичани очишда фойдаланилган.
XS
SM
MD
LG