Линклар

НАТО Бош котиби Афғонистон хусусида умидвор эканини айтди


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Афғонистон ҳукумати кучлари хавфсизликни таъминлаш вазифасини уддалай олгунча НАТО Афғонистонда етарли сонда ўз ҳарбий кучларини сақлаб туришини айтди.

Расмуссен Афғонистонда НАТО муваффақиятга эришганини ва “толиблар ҳамма ерда сиқув остида экани”ни айтди.

Грецияга бир кунлик ташриф билан борган Андерс Фог Расмуссен НАТО 2014 йилга қадар хавфсизликни таъминлаш вазифасини Афғонистон кучларига топширишига ишончи комил эканини айтди.
XS
SM
MD
LG