Линклар

logo-print

Хусусий ширкатлар таъқиқланиши Афғонистонга салбий таъсир этиши мумкин


АҚШ дипломатлари Кобул ҳукуматини Афғонистонда хусусий хавфсизлик ширкатлари фаолиятини таъқиқламасликка чақирмоқда.

Уларга кўра, хусусий хавфсизлик ширкатлари фаолияти тўхтатилса, терроризмга қарши кампанияда муҳим ҳисобланган қайта қуриш лойиҳалари учун ажратилаётган миллиардлаб доллар маблағнинг берилиши тўхтаб қолиши ёки кечиктирилиши мумкин.

Пайшанба куни Вашингтон Пост газетаси Афғонистонда хусусий хавфсизлик ширкатлари фаолиятининг таъқиқланиши АҚШ томонидан молиялаштирилаётган бир ярим миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширишга салбий таъсир этиши мумкинлиги ҳақида ёзди.
XS
SM
MD
LG