Линклар

logo-print

Исроил Ғарбий соҳилда янги уйлар қураётгани БМТ расмийсини ташвишга солди


БМТнинг Яқин Шарқ бўйича вакили Исроил Ғарбий Соҳилда яҳудийлар учун янги уйлар қурилиш ишларини қайта бошлагани ҳақидаги хабарни “ташвишли” дея атади.

Роберт Серри уйлар қурилиши “халқаро қонунларга зид экани” ва “келгусида ўзаро ишончга фақат путур етказишини” айтди.

Исроил янги уйлар қуришига қарши бўлган ва қурилиш ишларини кузатиб келаётган “Peace Now” номли гуруҳ раҳбари Хагит Офран уйлар қурилишига ҳукумат жорий қилган мораторий муддати ўтган ой тугаганидан кейин Ғарбий Соҳилда 600та янги уй қуриш ишлари бошланганини айтди.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу мораторий муддатини узайтириш ҳақидаги фаластинликлар ва халқаро ҳамжамият чақириғига ёнбосмади.
XS
SM
MD
LG