Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 09:44

Facebook Ўзбекистонда очилмоқдами?


Facebook Ўзбекистонда тўсиқларга учраётган биринчи сайт ягона сайт эмас.
Facebook Ўзбекистонда тўсиқларга учраётган биринчи сайт ягона сайт эмас.

Ўзбекистондаги интернет фойдаланувчилардан келаётган хабарларга кўра, 22 октябр куни Facebook ижтимоий интернет тармоғига кириш яна очилган. 21 октябр куни бир нечта интернет провайдерлар мазкур сайтга киришни йўлларини ёпиб қўйган эди.


Ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари Facebook вэб-тармоғида яна хабар қолдириш имконига эга бўлди.

- Ўзбекистонда Facebook ёпилгани йўқ. Бунинг исботи мен сизларга хабар ёзаётганимдир, деб ёзмоқда Тошкентдан Facebook фойдаланувчиси.

Фарғоналик интернет фойдаланувчиси ҳам айни пайтда Facebook сайтидаги саҳифасида “ўтирганини” айтади.

- Мен кеча очиб кўрганим йўқ эди. Лекин хозир очилаяпти.Ўзи Facebookни кўп ишлатмайман, деди Фарғонада “Комнет” интернет провайдери орқали бемалол мазкур сайтга кирган интернет фойдаланувчиси

Тошкентлик мустақил журналист Алексей Волосевичнинг ҳам Facebook тармоғида ўз саҳифаси бор. Бу сайтга ўзимнинг танишларим нималар билан шуғулланаётганидан хабар олиш учун кириб тураман, дейди журналист.

- Кеча кирмоқчи бўлганимда эса, иложи бўлмади. Турли интернет браузерлардан хар хил натижа берди. Масалан, Mozilla браузеридан умуман кирмади. Internet Explorer браузери эса пароль киритишни сўради. Электрон манзил паролини киритгандан сўнг, ўчиб қолди, -дейди “Sharq Stream” интернет провайдери мижози, журналист Алексей Волосевич.

Тошкентлик мустақил журналист Василий Марков пайшанба куни Facebook очилмай қолди, 22 октябр куни эрталаб соат 11дан кейин ишлаб кетди, дейди.

- Мени танишим бор. У “Sarcor Telecom” интернет провайдеридан фойдаланади. Унда ҳам очилмаётган эди. «ТPS» интернет провайдерида ҳам шундай муаммо бор эди. «SKS» провайдерида бошқаларда очилмай турган пайтда, сайт ишлаб турган. ARS информ провайдерида ҳам ишлаб турган. Балким бу провайдерлардаги техник носозлик бўлгандир. Ажабланарлиси, бирданига бир нечта провайдерда бу холат кузатилганлиги. Блок қилинишга унчалик ўхшамаяпти. Чунки, одатда бизда провайдерларнинг ўзи эмас, балки Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг тизими марказдан сайтларни ёпади,- деди тошкентлик журналист Василий Марков.

21 октябр куни Ўзбекистондаги бир нечта Интернет провайдерлар www.facebook.com сайтига кириш йўлини тўсиб қўйган эди. Бу провайдерлар қаторида “Uznet”, “Sarkor”, “Sharq Stream”, “Evo” кабилар бўлган.

Тошкентдаги машҳур интернет провайдерлардан бири “Sharq Stream”га кўнғироқ қилдик. Ширкатнинг техник масалалари билан шуғулланадиган ходими бундай деди.

- Менимча, Facebookни блок қилишган. Биз қилганимиз йўқ. Адашмасам, кеча блок қилишди. Менимча, сайтнинг ўзи блок қилган, биз эмас,- дея жавоб берди “Sharq Stream” интернет провайдери ходими.

“Evo” компанияси ходими эса Facebook ҳеч қаерда очилмаётганлигини тан олди.

- У ҳеч кимда очилмаяпти. Демак, уни юқори турувчи провайдер ёпиб қўйган. Мамлакат бўйича хеч қаерда ишламаяпти, тушунасизми?- деди Ўзбекистонда тезкор интернет хизматини тақдим этувчи “Evo” ширкати ходими.

Ўзбекистоннинг йирик телекоммуникация тармоғи давлатга тегишли “Ўзбектелеком” ҳиссадорлик жамияти ходими Хабибулло Солибоевга кўра, юқорида тилга олинган “Evo” компанияси интернет оқимини улардан олмайди.

- Биринчидан, “Evo” “Ўзбектелеком”нинг абоненти эмас. “Шарқ стрим” ҳам бизда йўқ. Бизда ундай провайдерлар йўқ. Агар бўлганида сизнинг саволингизга жавоб берар эдим, -дея жавоб берди Ўзбекистонда баъзи Интернет сайтлар ёпиб қўйилаётганига оид саволимизга “Ўзбектелеком” ҳиссадорлик жамияти ходими Хабибулло Солибоев

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги провайдерларни бошқаради. Унинг масъул ходимларидан бири Элбек Долимов Facebook тармоғи Ўзбекистонда баъзи провайдерлар орқали ёпиқ эканлигини билмаслигини айтди.

- Мен ўзим бундан фойдаланмайман. Лекин ёпилганлигини эшитганим ҳам йўқ.Бизга берадиган саволларингиз бўлса, расмий мурожаат қилинг.Биз интернет тармоғини ривожлантриш билан шуғулланамиз,- деди Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ходими.

Ўзбекистонда қора рўйҳатга тушган интернет сайтлар, жумладан Фергана.ру, Узньюс.нет, Озодлик Интернет саҳифалари мунтазам равишда блок қилиб келинади.

Алексей Волосевич Facebook ни Ўзбекистонда биринчи марта тўсиб қўйилаётгани йўқ, дейди.

- Тахминан баҳорда ёки ёзда блок қилиш бўлган эди. Бироқ ўша пайтда бу жараён бир кун ёки бир неча кун давом этди, холос,- дейди тошкентлик мустақил журналист Алексей Волосевич.

Facebook ижтимоий интернет тармоғи интернет фойдаланувчиларга бир-бири билан мулоқот олиб боришга имкон беради. Айни пайтда мазкур тармоқдан Ўзбекистонда ёпиб қўйилган бир нечта Интернет саҳифалар, хусусан Ўзбекистон расмийлари қора рўйҳатига тушган Фергана.ру, Озодлик каби сайтлар кенг фойдаланмоқда.

Facebook компаниясининг июн ойида эълон қилган ҳисоботига кўра, бугун мазкур тармоқда 30 мингга яқин ўзбекистонлик рўйҳатдан ўтган.
XS
SM
MD
LG