Линклар

logo-print
Россия Президенти Дмитрий Медведев бугун Туркманистонда ҳамкасби Гурбангули Бердимуҳаммедов билан энергетика соҳасида ҳамкорлик масаласини мухокама этмоқда.

Туркманистоннинг Каспий соҳилидаги Туркманбоши шаҳрида Бердимуҳаммедов билан учрашган Кремл раҳбари Россия ва Туркманистон ўртасида дўстона алоқаларни ривожлантиришга алоҳида урғу берди.

Россия яқин-яқингача туркман газининг асосий харидори ҳисобланарди. Аммо, сўнгги йилларда Туркманистон Россияга газ экспортини қисқартириб, уни Европа бозоридаги нархда сотишни истагини билдира бошлади.

Ҳозирга келиб, Россия Туркманистондан сотиб олаётган газ миқдори йилига 10 миллиард кубометрга тушиб қолган. Россия раҳбари сўнгги бор Туркманистонга 2009 йил декабр ойида сафар қилган эди.
XS
SM
MD
LG