Линклар

Пенсия қонуни Франция Сенатида овозга қўйилади


France -- General view taken during a debate on the government's pension reform at the Senate, Paris, 21Oct2010

France -- General view taken during a debate on the government's pension reform at the Senate, Paris, 21Oct2010

Францияда бахсу-мунозараларга сабаб бўлаётган пенсия ислоҳотлари тўғрисидаги қонун лойиҳаси бугун мамлакат Сенатида овозга қўйилади.

Айни қонун пенсия ёшини 60дан 62га кўтаришни кўзда тутади ва бу Францияда аҳолининг оммавий норозиликларига сабаб бўлмоқда.

Ёнилғи тарқатадиган кўпчилик корхона ходимлари иш ташлагани боис мамлакатдаги жами ёнилғи шаҳобчаларнинг тўртдан бири ишини тўхтатди.

Франция касаба уюшмалари норозилик ва иш ташлашлар яна икки кун давом этишини айтмоқда. Франция Президенти Николя Саркози норозиларнинг талабига ён босмаяпти.

- Мамлакат аҳолиси кексаймоқда ва фақат ислоҳотлар орқалигина давлат бюджетида юзага келган камомад қисқартирилишига эришиш мумкин,- деди Саркози.
XS
SM
MD
LG