Линклар

logo-print

Франция хавфсизлик кучлари Гранпюдаги заводни норозилар қуршовидан озод этди


Франциянинг Гранпю шаҳарида хавфсизлик кучлари нефтни қайта ишловчи йирик заводни норозилар қуршовидан ҳалос этди. Мазкур завод икки ҳафтадан буён норозилар қамалида қолаётган эди.

Франция Президенти Николя Саркози пенсия ислоҳотларига қарши чиқиб, иш ташлаган завод ходимларини иш жойларига қайтишга чақирди.

Франция касаба ушмалари эса ҳукуматнинг бу хатти-ҳаракатини ғазаб билан қарши олди.

- Демократиямиз энг ёмон кунларни бошдан кечирмоқда. Ҳукуматнинг норозиларни куч билан иш жойларига қайтариш урунишлари ҳеч бир ақлга сиғмайди,- дейди Франция касаба уюшмалари аъзоси Шарл Фулар.
XS
SM
MD
LG