Линклар

logo-print

Бакиев уйи ногиронларга бошпана бўлди


Собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг уйи у ҳокимиятдан ағдарилгач ёқиб юборилган эди.

Собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг уйи у ҳокимиятдан ағдарилгач ёқиб юборилган эди.

7 апрел воқеаларининг эртасига Бишкекнинг Жибек-Жолу кўчасида жойлашган собиқ президент Қурмонбек Бакиевга тегишли уй таланиб кетган эди. Ҳозир бу уйда 20 дан ортиқ ногиронлар яшамоқда. Улар бу уйда ўзлари қурган тандирда нон ëпиб, уни сотиш орқасидан тирикчилик қилишмоқда.


Аслида улар бу уйни ноқонуний эгаллаб олган, лекин уйнинг эгаси қайтиб келиши уларни ташвишга солмайди. Чунки улар уйни эгаллаб олишларидан олдин бу ерда апрел ойида ҳокимиятдан ағдарилган Қирғизистон собиқ президенти Қурмонбек Бакиев яшар эди.

Улар маҳаллий расмийларга уйни ўзларининг ихтиëрига ўтказиб бериш ҳақида ариза билан мурожаат қилишган. Лекин апрел воқеалари ва Бакиевнинг ҳокимиятдан ағдарилиши юзасидан ўтказилаëтган тергов тугамагунча, бу ҳақда қарор чиқарилмайди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG