Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:49

Афғонистонда америкалик фотомухбир яраланди


New York Times газетаси фотомухбири Афғонистонда оғир яраланди.

Газета маълумотига кўра, 44 яшар Жоао Силва Қандаҳор вилоятининг Арғандоб туманида АҚШ ҳарбий патрули билан бирга кетаётган пайтда минага дуч келиб портлаган.

Портлаш оқибатида АҚШ ҳарбийларига зиён етмаган.

Қандаҳор вилояти қарийиб 10 йилдан бери Толибон етакчилигида исёнчилик ҳаракати давом этаётган вилоят бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG