Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:16

Ҳаитида юзлаб одам вабодан ўлди


Ҳаити расмийлари мамлакатнинг марказий ҳудудларида вабо тарқалгани оқибати 200дан ортиқ одам нобуд бўлганини айтди.

Касалликка чалинган 2600 дан ортиқ одам касалхонага ётқизилган.

Агар вабо юққан одамга тезда зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмаса, бир неча соатда ич кетиши оқибатида ўлиши мумкин.

Ҳозирча вабо пойтахт Порт-О-Принс шимолидаги минтақадан бошқа жойларда қайд этилмади.

Аммо кучли зилзиладан омон қолган минглаб одам зич яшаётган чодир шаҳарчада вабо тарқалиши мумкинлигидан хавотир билдирилмоқда.

Жорий йил январида Ҳаитида кучли зилзила содир бўлгани оқибатида 220 минг одам нобуд бўлди, бир ярим миллион одам жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG