Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:29

Wikileaks Пентагоннинг махфий ҳужжатини яна оммага ошкор қилди


Wikileaks интернет сайти Ироқ полицияси ва аскарлари маҳбусларни қийноқларга солгани ва ҳўрлагани, бундан хабардор бўлган Америка ҳарбийлари текширув ўтказмагани билдирилган АҚШ Мудофаа вазирлигига тегишли минглаб махфий ҳужжатни ўз сайтида эълон қилди.

Жойлардан олинган қарийиб 400 мингта ҳисоботда Ироқда тинч аҳолидан 66 минг киши, яъни, шу пайтгача эълон қилинган ҳисоботларга қараганда анча кўп ироқлик нобуд бўлгани билдирилган.

СиЭнЭн телевидениесига интервю берган WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж янги ҳужжатларда аввал эълон қилинмаган “қонли воқеалар” тафсилотлари акс этганини айтди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Wikileaks махфий ҳужжатларни ўз сайтида эълон қилганини қоралади.

- Биз ҳар қандай махфий маълумотлар шахслар ва ташкилотлар томонидан оммага ошкор этилишини кескин қоралашимиз керак. Бу АҚШ ва ҳамкор давлатлар ҳарбийлари, шунингдек, фуқаролар ҳаётини таҳлика остига қўяди,- деди Ҳиллари Клинтон.

Ундан олдин Пентагон махфий ҳужжатларнинг ошкор этилиши АҚШ аскарлари ва ироқлик ҳамкорлар ҳаётини хавф остига қўйиши ҳақида огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG