Линклар

Қирғизистонда 4 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди


Жалолобод вилоятининг Ахси тумани Карвон қишлоғида Ўзбекистоннинг 4 фуқароси чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда гумонланиб қўлга олинди.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотда айтилишича, Ўзбекистон фуқаролари Жалолобод вилоят Ички ишлар бошқармасининг коррупцияга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан қўлга олинган.

Айни пайтда Қирғизистон Чегара хизмати Ўзбекистон томони қирғизистонликларга қарашли 500 дан ортиқроқ чорва молини қайтариб берганлигини билдирди.

Аввалроқ Ўзбекистон чегарачилари 22 октябр куни Қирғизистоннинг Сузоқ туманидаги яйловдан 471 бош ва Новкен туманидан 31 бош чорва молини ҳайдаб кетгани хабар қилинган эди.

Қирғизистон Чегара хизмати маълумотига кўра, ўзбек ва қирғиз томонлари бўлиб ўтган мазкур воқеа юзасидан ҳамкорликда текширув олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG