Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:59

Афғонистондаги БМТ идорасига ҳужум қилинди


Маҳаллий расмийлар Хирот шаҳридаги БМТ идорасига камида бир худкуш ва бир неча қуролли шахс ҳужум қилганини айтди.

Расмийларга кўра, ҳужум давом этаётгани боис талафотлар ҳақида маълумот йўқ.

Кобулдаги БМТ миссияси матбуот котиби Хирот шаҳри ташқарисида жойлашган идорадаги воқеадан БМТ хабардор эканини айтди.

Дан Мак Нортонга кўра, БМТ идорасига қарши ҳужум бошланган пайтда бинода ташкилотнинг бир неча ходими бўлган.

Афғонистон кучлари бинони қуршовга олган.
XS
SM
MD
LG