Линклар

Москвада камида 300 киши иштирокида намойиш бўлди


Тадбир қатнашчилари сиёсий ислоҳотлар ўтказилиши ва Бош вазир Владимир Путиннинг истеъфосини талаб қилдилар.

Кремл Яқинида жойлашган Пушкин майдонида уюштирилган тадбир иштирокчилари “Путин кетиши керак”, “Биз муддатидан олдин эркин сайловлар ўтказилишини хоҳлаймиз” каби шиорларни кўтариб чиқди.

Ушбу сиёсий акция "Комитет пяти требований" деб номланган бир нечта мухолифат гуруҳини ўзида бирлаштирган ташкилот томонидан уюштирилди.
XS
SM
MD
LG