Линклар

Афғонистонда даниялик аскар ҳалок бўлди


Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида жанггарилар билан содир бўлган отишмада Халқаро коалиция кучлари таркибидаги даниялик аскар нобуд бўлди.

Дания ҳарбийларга кўра, у Бридзор базасидан шарқ томонда жойлашган минтақада патрул назоратини ўтаётган пайтда юз берган тўқнашувда нобуд бўлган.

Ундан олдин Афғонистонда New York Times газетаси фотомухбири оғир яралангани хабар қилинди.

Газета маълумотига кўра, 44 яшар Жоао Силва Қандаҳор вилоятининг Арғандоб туманида АҚШ ҳарбий патрули билан бирга кетаётган пайтда минага дуч келиб портлаган.

Портлаш оқибатида АҚШ ҳарбийларига зиён етмаган.

Қандаҳор вилояти қарийиб 10 йилдан бери Толибон етакчилигида исёнчилик ҳаракати давом этаётган вилоят бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG